Линклар

Эронда жиноятчилар жазоланди


Эронда мамлакат жануб-шарқида қўпорувчилик амалиётлари содир этганликда айбдор деб топилган 13 шахс қатл этилди.

Эрон матбуотининг хабар қилишича, суннийлардан иборат Жундуллоҳ гуруҳининг 13 аъзоси бугун эрта тонгда Зоҳидон шаҳрида дорга осилган.

Расмий Теҳрон Жундуллоҳ гуруҳини қотиллик, ноқонуний наркотиклар савдоси, одам ўғирлашлар ҳамда шиа ва суннийлар ўртасида адоват қўзғашда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG