Линклар

Милиция журналистни калтаклаганини тан олди


Қирғизистон Ички ишлар вазири Молдомуса Қўнғантиевга кўра, милиция ходимларидан бири маҳаллий журналист Алмаз Ташиевни калтаклаб ўлдирганини тан олган.

Маълум бўлишича, журналист Алмаз Ташиев 4 июл куни рўй берган муштлашувдан сўнг кома ҳолатида шифохонага ётқизилган.
Якшанба куни эса журналист ўзига келмай¸ Новқат шифохонасида вафот этди.

Журналистнинг милиция ходимлари томонидан асоссиз равишда калтаклангани аён бўлгандан сўнг Ички ишлар вазири Молдомуса Қўнғантиев жиноий иш бошлаш ҳақда топшириқ берди.

Айни пайтда Қирғизистон прокуратураси журналист ўлими юзасидан тергов иши олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG