Линклар

logo-print

Ҳар доим бўлсин қуëш!

  • Садриддин Ашур

Академик Бекжон Тошмуҳаммедов фикрича¸ қуëш нуридан электр қуввати олишни йўлга қўйиш ўзбекистонликлар учун энг тоза энергия манбаси бўлиш мумкин.

Академик Бекжон Тошмуҳаммедов фикрича¸ қуëш нуридан электр қуввати олишни йўлга қўйиш ўзбекистонликлар учун энг тоза энергия манбаси бўлиш мумкин.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги қишлоқ врачлик амбулаторияси, мактаб ва фермер хўжалигига қуёш энергиясидан электр қуввати ишлаб чиқарувчи батареялар ўрнатилди.

Пайариқ тумани халқ таълими бўлими мудири Алишер Муқимовнинг айтишича, қуёш батареялари аллақачон туман ҳудудида ишлай бошлади. Эленктр энергияси етиб бормаган тоғли ҳудуддаги фермерларга сув чиқариб бераяпти. Узоқ ишлоқдаги мактабга ҳам қуёш батареялари ўрнатилди:

- Туманимиз ҳудуд жиҳатидан жуда катта. Тоғли ҳудудларимиз бор. Ўша тоғли ҳудудларимизда электр энергияси муаммо бўлгани учун биз Иқтисодиëт вазирлиги билан келишган ҳолда қуëш батареясини ўрнатишни лозим топдик. Ўша ерда тоғ ҳудудида 2008 йилда янги қурилган 37 умумтаълим мактабимиз бор. Буни таълимда¸ компьютерлаштириш¸ умуман давлат дастури соҳасида¸ компьютер техникасида¸ умуман техника воситаларидан фойдаланишда жуда қўл келадиган асбоб-ускуна¸ десак бўлади. Яхши томони шуки¸ кундуз куни ўзига электр қувватини тўплайди ва беради. Кечаси билан ҳам тўлиқ қувватда ишлай олади¸ дейди Алишер Муқимов.

Унинг сўзларига кўра бу қуёш батареяси 5 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса бутун мактабни электр энергияси билан қишин-ёзин таъминлашга етади.

- Бу мактабнинг обëмига етарли даражада бўлади. Бундан ташқари¸ бу ғоя ташаббусчилари бизга ҳозир 42 та ноутбук совға қилмоқчи бўлиб турибди. Ўшаларнинг тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлайди.

Қуëш батареяси мактабнинг қуëш мунтазам тушиб турадиган қисмига қилинган бетон мосламага ўрнатилган. Ҳажми плитага ўхшаб нима қилинган. Эни тўрт метр¸ узунлиги етти-саккиз метр атрофида¸ дейди Алишер Муқимов.

Мудирнинг сўзларига кўра, фермер хўжалигига ўрнатилган қуёш батареясининг нархи 15 миллион сўм туради. Мактабдагиси сал каттароқ бўлган учун¸ нархи қимматроқ бўлиши мумкин.

Хўш, бу нархдаги қуёш батареялари ўзини қанчалик оқлайди? У келажакда ёнилғи воситасида электр энергияси ишлаб чиқарувчи ҳозирги ГРЭСларнинг ўрнини эгаллай оладими?

Академик Бекжон Тошмуҳаммедов фикрича, бу усул билан электр энергияси олиш ҳам арзон, ҳамда:

- Албатта¸ қуёш энергиясидан электр қуввати олиш кўмир ёки нефт маҳсулотлари ёқиб олишга нисбатан экологик жиҳатдан жуда тоза. Лекин қуёш батареялари жуда қиммат туради.

Айни пайтда¸ қуёш батареяларининг кремнийдан ясалган элементлари ўзига тушаëтган қуёш нурининг 10-12 фоиз миқдоригача электр қувватига айлантира олади. Лекин вақти келиб кўп қаватли батареялар яратилади ва у қуёш нурининг 70-80 фоизини электр энергиясига айлантира олиши мумкин, дейди Бекжон Тошмуҳаммедов.

Академик фикрича, айни пайтда батареяларни бу даражада такомиллаштириш учун олимлар изланмоқдалар. Лекин ҳозирча қуёш нуридан электр қуввати ишлаб чиқариш учун бўлмаса-да¸ маиший шароитларда сув иситиш учун фойдаланиш мумкин:

- Бундан ҳозир бемалол фойдаланиш мумкин. Қуёш нури билан ишловчи иситгичлар ҳар бир оилага кўп эмас, 100-200 долларга тушиши мумкин. Айни пайтда ўзбекистонликлар иссиқ сув учун бундан ортиқ пул тўламоқдалар. Ваҳоланки, бундай қурилмалар узоқ йил ишлаши мумкин, дейди академик.

Унинг айтишича, айни пайтда Тошкентдаги дўконларда Хитойда ишлаб чиқарилган шундай қурилмалар сотилмоқда ва уларнинг нархи 200 доллардан 300 доллар атрофида.

Академик фикрича, қуëшли ўлка ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг ўзида бундай қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим. Академик, буни содда қилиб шундай тушунтиради:

- Бизда бир квадрат сантиметрга 2 калория қуёш энергияси тўғри келади. Бу жуда катта энергия. Инсоннинг бир суткадаги эҳтиёжи эса 2000 килокалорийдир. Бунча энергияни эса бир квадрат метр ҳажмидаги қуёш батареяси орқали олса бўлади, дейди академик Бекжон Тошмуҳаммедов.

Хўш, қуёшсиз кунларда сув иситишу электр қуввати олиш масаласи қандай ҳал бўлади? Бу батареялар қуëш чиқмаган куни ишламай қоладими?

- Ўзбекистонда 300 дан ортиқ кун қуёшли. Бу биринчидан.

Иккинчидан¸ қуёш батареялари қуёш 180 кун бўлмайдиган Европа давлатларида ҳам ишлаяпти. Бу батареялар энергияни фақат қуёшнинг ўзидан эмас, балки оддий ёруғликдан ҳам олади, дейди академик Бекжон Тошмуҳаммедов.

Ўзбекистонда қуёш батереяларини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш ва ишлаб чиқаришга қўйиш билан Ўзбекистон Физика ва техника институти шуғулланади. Биз бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида, шу соҳа мутахассиси институт илмий ходими техника фанлари доктори Муҳаммад Турсунов билан боғландик. Лекин у телефон орқали маълумот беролмаслигини айтди.

Академик Бекжон Тошмуҳаммедовнинг айтишича, бу институт кўп йиллардан буён бу масала билан шуғулланади. Лекин амалда ҳеч қандай натижага эришолмаяпти. Бунинг сабаби эса:

- Улар қуёш иситгичларини ихтиро қилдилар ҳам, лекин уни амалга тадбиқ эта олмаяпти. Менимча, улар бозорлардаги нархи анча арзон бўлган хитойча иситгичлар билан рақобат қила олмаётган кўринади, дейди Бекжон Тошмуҳаммедов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG