Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этаётир


Ироқ бўйлаб содир этилган зўравонликларда беш киши, жумладан, полициянинг уч ходими нобуд бўлди.

Бағдод марказида полициянинг икки ходими номаълум шахслар томонидан отиб кетилди. Ҳужум қилганлардан бир нафари ҳам отишмада нобуд бўлди.

Мосул шаҳрида эса йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир полициячи нобуд бўлди, уч нафари тан жароҳати олди.

Шу куннинг ўзида Мосулда қуролланган шахсларнинг бир фуқарони ўлдириб кетгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG