Линклар

Вашингтон афғон сайловларига умид билан боқмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Американинг Афғонистондаги жараёнлардаги иштироки августда бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин мамлакатда “янги ўтиш даври”ни бошлаб беришига умид билдирди.

Обама президентлик сайловларидан кейин Афғонистон хавфсизлик кучлари, суд ва ҳукумат органлари мамлакат хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига ола бошлашига умид қилаётганини таъкидлади.

Обама бу сўзларни Оқ уйда Ҳолландия бош вазири Ян Питер Балкененде билан учрашувдан кейин айтди.
XS
SM
MD
LG