Линклар

Россия ракета синовларини ўтказмоқда


Хабар агентликларига кўра, Россия ҳафта бошидан бери иккинчи марта сувости кемасидан отилган баллистик ракета синовини ўтказган.

Новости билан Интерфакс ахборот агентликлари Россия бош штаби бошлиғи Николай Макаровга таянган ҳолда, Синева русумли ракета сешанба куни Оқ денгиздаги Брянск номли сувости кемасидан учирилганини хабар қилмоқда.

Генерал Макаров синовда яқин масофадаги нишонни уриш машқ қилинганини маълум қилган.

Россия ҳозирда янги ва мукаммалроқ бўлган Булава русумли ракетани истеъмолга киритмоқчи, лекин янги ракетанинг 10 та синовидан бештаси муваффақиятсиз якунланган.

Россия раҳбарларига кўра, Булава ракетаси аксилракета мудофаа тизимларини ёриб ўтиш қобилиятига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG