Линклар

logo-print

Журналистни калтаклаб ўлдирганлар жазоланади


Қирғизистон Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиевга кўра, милиция ходимларидан бири маҳаллий журналист Алмаз Ташиевни калтаклаб ўлдирганини тан олган.

Маълум бўлишича, журналист Алмаз Ташиев 4 июл куни рўй берган муштлашувдан сўнг беҳуш ҳолатда шифохонага ётқизилган. Якшанба – 12 июл куни эса журналист ўзига келмай, вафот этган.

Журналистнинг милиция ходимлари томонидан асоссиз равишда калтаклангани аён бўлгандан сўнг Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев жиноий иш очиш ҳақида топшириқ берди.

Айни пайтда Қирғизистон прокуратураси журналист ўлими юзасидан тергов иши олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG