Линклар

logo-print

Робия Қодир Ал-Қоида баёнотини қоралади


Муҳожиратдаги уйғурлар етакчиси Робия Қодир Ал-Қоиданинг Урумчидаги воқеаларга жавобан Хитойга қарши ҳужумлар уюштиришга оид таҳдидини қоралади.

Вашингтонда яшайдиган Робия Қодир Хитойдаги уйғурлар ҳуқуқларининг камситилишига оид муаммони зўравонлик билан ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлади.

Хитой расмийлари уйғур етакчисини Шинжон-Уйғур мухтор минтақасидаги сўнгги тартибсизликларни уюштирганлик ва террорчилар билан алоқадорликда айбламоқда.

Робия Қодир бу айбловларни инкор қилмоқда, айни пайтда АҚШ сенаторлари Хитой расмийларидан 62 яшар уйғур фаолига “туҳмат” ёғдиришни бас қилишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.

11 фарзанднинг онаси Робия Қодир Хитой қамоғида олти йил ўтириб чиққан.
XS
SM
MD
LG