Линклар

logo-print

Сватликлар уйга қайтмоқда


Сват водийсидаги жангу-жадаллар пайтида ўз жойларини ташлаб кетган минглаб қочқинлар ватанларига қайтмоқда.

Покистон армияси матбуот вакили Восим Шоҳид ҳукумат рухсат этган минтақаларга 900 дан ортиқ оила қайтиб келганини маълум қилди.

Ҳукумат томонидан уюштирилган қайтариш дастурининг биринчи кунида 650 сватлик оид ўз уйларига қайтган эди.

Ҳукумат режасига кўра, ҳозирда лагерларда қолаётган қочқинларнинг 200 мингга яқини дастурнинг биринчи босқичида қайтарилиши кўзда тутилмоқда.

Лекин қариндошлариникида бошпана топган қочқинлар ҳам Сват водийсига қайтмоқда.

Расмийлар водийнинг катта қисми Толибон жангариларидан тозаланганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG