Линклар

logo-print

АҚШ ва Жанубий Корея мудофаага тайёр


АҚШнинг Кореядаги қўшинлари қўмондони генерал Уолтер Шарп Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея кучлари “Шимолий Кореянинг ҳар қандай эҳтимолий хуружига” тайёр эканини баён қилди.

АҚШ генерали “Ким Чен Ир ядровий ва ракета синовлари билан дунёга таҳдид қилишни тўхтатиб, ядровий қуроллар дастуридан воз кечиши лозим”лигини таъкидлади.

Генерал Шарп, агар можарони дипломатик йўллар билан ҳал этиб бўлмаса, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея Шимолий Кореядан отилган ракеталарни уриб тушириш ва денгиздан қилинадиган ҳар қандай ҳужумни қайтариш салоҳиятига эга эканини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG