Линклар

logo-print

Ўзганда Ўзбекистон фуқароси ушланди


2009 йилнинг 12 июль куни Ўш вилоятининг Ўзган туманида Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази бошлиғи Риспек Биқин ўғли маълум қилди.

- У халқаро террорчиларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш билан машғул бўлган. Ҳозирда у Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда. Тергов манфаатидан келиб чиққан ҳолда, ҳозирча унинг шахсини ошкор қилолмаймиз, деди Риспек Биқин ўғли.

Шунингдек, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси расмийси қўлга олинган шахснинг Қирғизистонга қачон келгани, унинг қўшни мамлакатда нима иш билан шуғуллангани ва қай ҳолатда қўлга олингани тафсилотларини ҳам ҳозирча ошкор қилинмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG