Линклар

Мусавий намойиш қурбонларини унутмайди


Эрондаги президентлик сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий Теҳрондаги намойиш иштирокчиларининг қони беҳуда тўкилмагани ва берилган қурбонлик унутилмаслигини таъкидлади.

Бу ҳақда Мусавий Теҳрондаги намойишлар чоғида отиб ўлдирилган Суҳроб Аарабийнинг яқинлари билан ўтказилган учрашув чоғида айтди.

Мусавийга яқин манбалардан бирининг айтишича, мухолифат етакчиси яқин келажакда янги сиёсий фронт ташкил этишни режалаштирмоқда.

12 июн кунги сайловда амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ғолиб деб топилиши Теҳрондаги норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Мухолифатчилар қайта сайлов ўтказиш талаби билан Теҳронда намойиш ўтказди, бироқ ҳукумат намойишларни куч билан бостиришга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG