Линклар

Мисрда катта саммит иш бошлайди


Бугун Мисрда Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлат раҳбарларининг юқори даражадаги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда давлат раҳбарлари глобал молиявий бўҳрон ва унинг оқибатларини бартараф этиш масаласини муҳокама қиладилар.

Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлат етакчиларининг 15 маротаба ўтказилаётган ушбу учрашуви Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтади.

Бугунги йиғин очилиш маросимида Куба президенти Раул Кастронинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шарм аш-Шайх йиғини доирасида, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистон Бош вазирларининг ҳам учрашиши кутилмоқда.

Совуқ уруши даврида ташкил этилган Қўшилмаслик ҳаракатига жами 118 та давлат аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG