Линклар

Теҳрон қурбонлари ҳақида муқобил маълумот очиқланди


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ғарбдаги ташкилотлардан бири Теҳрондаги намойишлар чоғида нобуд бўлган фуқаролар сони расмий маълумотларга қараганда анча кўп бўлганини маълум қилди.

Эронда фаолият юритувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро кампания ташкилоти вакилларига кўра, намойишда иштирок этган 34 шахснинг жасади 20 июн куни Теҳроннинг учта шифохонасига олиб келинган.

Эрон давлат телевидениеси даставвал 20 июн кунги Теҳрондаги намойишда 10 киши нобуд бўлгани ва 100 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олганини эълон қилган эди.

Эрон расмийлари, шунингдек, сайловдан сўнг рўй берган тартибсизликда жами 20 киши нобуд бўлганини маълум қилган.

Бироқ эронлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Нобель мукофоти лауреати Ширин Ибодий ўтган ҳафта қилган чиқишида Теҳрондаги намойишларда салкам 100 киши нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG