Линклар

Мусавий ўз жамоати билан намоз ўқийди


Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий ўтган ойдаги президент сайловларидан бери биринчи марта жамоатчилик олдига чиқиши хабар қилинаяпти.

Мухолифатчининг веб-саҳифасида маълум қилинишича, Мусавий ўз тарафдорлари билан жума намозини ўқийди.

Теҳрон марказидаги университетда ўқиладиган намозга собиқ президент Рафсанжоний имомлик қилади.

Мусавий ҳам, Рафсанжоний ҳам президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайта сайланганини тан олгани йўқ.

Мусавий ҳукумат ва Посбонлар кенгашини сайлов натижаларини қалбакилаштирганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG