Линклар

АҚШ-Грузия ҳарбий машқлари бошланди


АҚШ ва Грузия ҳарбий денгизчилари Қора Денгизда қўшма машқларни бошлади.

Ҳарбий машқлар Грузия ва Россия ўртасида ўтган йилги можародан бери биринчи марта ўтказилмоқда.

АҚШнинг Стаут номли қирувчи кемаси иштирокидаги машқлар Поти ва Батуми порт шаҳарлари ўртасидаги сув ҳавзаларида ўтказилмоқда.

Стаут капитани Марк Оберлига кўра, ҳарбий ўйинлар пайтида кемадан нишонга ўт очиш, душман кемаларини қўлга олиш ва бошқа манёврлар машқ қилинади.
XS
SM
MD
LG