Линклар

Халқаро ташкилотлар қозоқ расмийларини танқид қилди


Халқаро ташкилотлар Қозоғистоннинг интернетга оид янги қонунини фикр эркинлигини бўғишга уриниш сифатида қораламоқда.

Ҳюман Райтс Вотч ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўтган ҳафта Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев имзолаган қонун мамлакатнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ниятларига мос келмаслигини баён қилдилар.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, янги қонун расмийларга сайловлар, норозиликлар, намойишлар ва этник масалаларни ёритувчи веб-саҳифаларни ёпиб қўйиш имконини беради.
XS
SM
MD
LG