Линклар

logo-print

Эрон: қулаган учқичнинг қора қутилари топилди


Эронда чоршанба куни ҳалокатга учраган йўловчи самолётга тегишли иккита қора қути топилди.

Хабарларга кўра, қора қутиларга жиддий шикаст етган, бироқ терговчилар қутидаги маълумотни қўлга киритишга умид қилмоқдалар.

Чоршанба куни Теҳрондан Ереванга парвоз қилаётган йўловчи учқичининг ҳалокатга учраши оқибатида 168 киши нобуд бўлди. Ҳозирча фожеа сабаблари аниқ эмас.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати фожеа қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. 16 июл Арманистонда "мотам куни" деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG