Линклар

Пешоварда БМТ ходими отиб кетилди


БМТ ва Покистон расмийларига кўра, Пешоварда БМТнинг қочқинлар билан ишловчи идорасининг маҳаллий ходими номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.

БМТ матбуот вакилининг айтишича, қуролланган шахслар Пешовардаги қочқинлар лагеридан БМТ ходимини ўғирлаб кетишга уринган.
БМТ ходими қаршилик кўрсатгандан сўнг қуролланган шахслар уни воқеа жойида отиб ташлаган.

Бу сўнгги беш ой ичида БМТ ходимларига уюштирилаётган иккинчи ҳужумдир.

БМТнинг қочқинлар идораси ҳукумат кучлари ва толибон жангарилари ўртасида рўй берган тўқнашувлар натижасида Сват водийсини тарк этишга мажбур бўлган икки миллиондан ортиқ қочқинга кўмак бериб келмоқда.
XS
SM
MD
LG