Линклар

Мисрда йирик автоҳалокат рўй берди


Мирсда рўй берган йирик автоҳалокатда камида 11 киши нобуд бўлди, 10 га яқин йўловчи тан жароҳати олди.

Нобуд бўлган йўловчиларнинг аксари Сербия фуқаролари бўлган.

Миср полициясининг билдиришича, катта тезликда кетаётган сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Миср йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ва ҳайдовчиларнинг малакаси етарлича бўлмагани боис мамлакатда йирик автоҳалокатлар кўп содир бўлади.
XS
SM
MD
LG