Линклар

Афғонистонда вазият кескинлашмоқда


Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони мамлакат ғарби ва шимолида вазият кескинлашиб бораётганидан жиддий ташвиш билдирди.

АҚШ қўшинлари генерали Стенли МакКристал Афғонистон шимолидаги Қундуз, ғарбдаги Бағдис ва Фароҳ вилоятларини "жангарилар урчиган ҳудудлар", деб атади.

АҚШ генерали фикрича, Афғонистон хавфсизлик кучлари ва ҳукумати кескин чоралар кўрилиши лозим.

Жорий ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 46 аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG