Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:22

Покистон ва Ҳиндистон бош вазирлари учрашди


Мисрда давом этаётган Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлат раҳбарларининг олий даражадаги сўзлашувлари доирасида Ҳиндистон ва Покистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг ёйинланган қўшма баёнотда бош вазирлар сиёсий мулоқот икки давлат ўртасидаги алоқаларни олдинга силжитишнинг ягона йўли эканини эътироф этдилар.

Ўтган йили Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган ҳуружлардан сўнг Деҳли ва Исломобод муносабатлари анча совуқлашиб қолди.

Мумбай ҳуружларида жами 165 киши нобуд бўлган. Ҳиндистон томони ушбу ҳужумларда Покистондаги жанговар гуруҳлардан бирини айблаган.
XS
SM
MD
LG