Линклар

Исландия ЕИга қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда


Исландия парламенти бугун мамлакатнинг ЕИга қўшилиш масаласини муҳокама қилади.

Ушбу масала муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Исландиядаги ҳукмрон коалициянинг катта қисми мамлакатнинг ЕИга қўшилиши тарафдори бўлса, айримлар бунга мутлоқ қарши чиқмоқдалар.

Давом этаётган глобал иқтисодий бўҳрон туфайли Исландия иқтисоди ўтган йил таназзулга юз тутди.

Исландия парламенти ЕИга қўшилиш ғоясини қўлласа, ушбу масала умумхалқ референдумга қўйилади.
XS
SM
MD
LG