Линклар

Бакиев Ўшда рус базаси очилишини инкор қилди


Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев мамлакатда Россияга тегишли янги база очилишига оид хабарларни инкор қилиб, ташкил этилажак ҳарбий иншоот қўшма аксилтеррор маркази эканини баён қилди.

Ўтган ҳафта ҳукуматдаги манба Россия Ўш шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида фаолият қилувчи иккинчи ҳарбий базани очиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Россия НАТОга муқобил қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган КХШТга собиқ иттифоқнинг етти республикаси, жумладан, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради.
XS
SM
MD
LG