Линклар

Москвада Тоғли Қорабоғ масаласи муҳокама этилади


Бугун Москвада Арманистон президенти Серж Саркисян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш масаласини муҳокама қилади.

Ҳафта бошида Алиев Озарбайжон асосан арманлар яшайдиган минтақага мухторият мақомини беришга рози экани, бироқ Тоғли Қорабоғ ҳеч қачон мустақил бўлмаслигини баён қилган эди.

90-йилларда айирмачи Тоғли Қорабоғ минтақаси устида чиққан можарода 35 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Бугунги музокараларга Россия президенти Дмитрий Медведев воситачилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG