Линклар

Россия ракетаси яна нишонга етиб боролмади


Россия ўтказган Булава баллистик ракетасининг навбатдаги синови муваффақиятсизлик билан якунланди.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, чоршанба куни Оқ денгиздаги Дмитрий Донской сувости кемасидан отилган ракета техник носозликлар оқибатида ҳавода портлаб кетган.

Россия мудофаа вазирилиги ракетанинг йўқ бўлишига олиб келган муаммони ўргангани махсус комиссия тузилишини маълум қилди.

Булава ракетасининг синови олтинчи марта муваффақиятсиз якунмоқда.
XS
SM
MD
LG