Линклар

Медведев Меркел билан учрашди


Кеча Мюнхенда Россия президенти Дмитрий Медведев ва Германия канцлери Ангела Меркел жаҳон молиявий инқирозига қарши чораларани муҳокама қилди.

Икки давлат раҳбари Генмания ва Европа молларини Россияга экспорт қилишни кўзда тутувчи 706 миллион АҚШ долларига тенг келишувни имзолади.

Учрашувда, шунингдек, Болтиқ денгизи орқали Россияни Германия билан боғловчи Норд Стрим газ қувури масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Меркел янги газ қувури “стратегик жиҳатдан муҳим ва керакли” эканини айтиб, унга оид лойиҳа 2011 йилга қадар бажарилиши кутилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG