Линклар

Толибон қўмондони АҚШ ҳарбийларига шарт қўймоқда


Толибон қўмондони Мавлавий Сангин бедарак кетган АҚШ аскари асирга олингани ва соғлиғи яхши эканини маълум қилди.

Лекин, Сангинга кўра, АҚШ ҳарбийлари Пактика ва Ғазни вилоятидаги ҳарбий амалиётларни тугатмаса, асир қатл қилинади.

Сангин, шунингдек, АҚШ кучларини асир олинган аскарни қутқаришга ҳаракат қилишларидан огоҳлантирди.

АҚШ ҳарбийлари бедарак кетган аскар ўтган ой охирида Пактика вилоятида асир олинганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG