Линклар

Қирғизистонда 18 жангари ҳибсга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўтган ой мамлакат бўйлаб амалга оширилган амалиётларда терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб 18 шахс қўлга олинганини эълон қилди.

Расмийларнинг билдиришича, қўлга олинганлардан беш нафари хорижда махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган, қолганлари эса Афғонистонда халқаро кучларга қарши жангларда иштирок этган.

Сўнгги ой давомида Қирғизистон жанубида ўтказилган амалиётлар чоғида камида саккиз жангари ва хавфсизлик кучларининг бир ходими нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG