Линклар

logo-print

ЕХҲТ расмийси Тошкентга боради


ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари, элчи Янеш Ленарчич келаси ҳафта Тошкентга сафар қилади.

Хабарларга кўра, икки кунлик сафар давомида ЕХҲТ расмийси Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳаммедова, Ўзбекистон Миллий инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Акмал Саидов, Марказий сайлов комиссияси мутассаддилари ва фуқаровий жамият вакиллари билан учрашади.

Бундан ташқари, ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириш мавзуида давра суҳбати ўтказиши кутилмоқда.

Тошкентдан сўнг Янеш Ленарчич Қирғизистонга йўл олади.
XS
SM
MD
LG