Линклар

Эрондаги вазият қалтислигича қолмоқда


Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний жума намозига тўпланган жамоат олдида қилган чиқишида аксар эронликлар июн ойида ўтказилган сайлов натижаларига шубҳа билан қараётганликларини қайд этди.

Теҳрон университетидаги чиқишда Рафсанжоний Эрон ҳукуматини ўтган ой Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган фуқароларни озод этишга чақирди.

Маълум бўлишича, Рафсанжоний нутқини тинглаш учун Теҳрон универститетига мингдан зиёд мухолифатчи тўпланган.

Хабарларга кўра, полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина таёқлардан фойдаланган.

Маъруза тингловчиларининг аксарияти эса президентлик сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавийни қувватловчи шиорларни ҳайқирган.

Мухолифатчилар 12 июн куни ўтказилган президентлик сайловида айнан Мир Ҳусайн Мусавий ғалаба қозонганини иддао қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG