Линклар

Туркманистон немис ширкати билан шартнома имзолади


Туркманистон “Набукко” газ қувури лойиҳаси иштирокчиларидан бири билан Каспий денгизида газ конини қидириш ва уни ўзлаштиришга оид шартнома имзолади.

Туркманистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарда айтилишича, ушбу шартнома Германиянинг RWE ширкати билан имзоланган.

Мазкур ширкат “Набукко” лойиҳаси бўйича Европа Иттифоқининг ҳамкори ҳисобланади.

Ўтган ҳафта Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ўз давлати “Набукко” лойиҳасига газ етказиб беришга тайёр эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG