Линклар

Москвада Тоғли Қорабоғ масаласи муҳокама қилинди


Арманистон ва Озарбайжон президентлари Москвада Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Серж Саркисян ва Илҳом Алиев ўртасидаги учрашув Россия президенти Дмитрий Медведев воситачилигида ўтказилди. Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Ўтган асрнинг 90-йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG