Линклар

Тамаки контрабандасининг олди олинди


Ўзбекистон божхона идораси ходимлари катта миқдорда тамаки маҳсулотларини Андижон вилоятига яширинча олиб кириш уринишини тўхтатиб қолди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, тоғ сўқмоғи орқали келаётган контрабандачи ҳуқуқ идоралари ходимларини пайқаб, тахминан бир минг қути "Classik" маркали сигаретни ташлаб Қирғизистон томонга қочиб кетган.

Божхона идораси маълумотига кўра, жорий йил бошидан бери қарийиб 150 минг қути сигаретни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш йўлидаги уринишнинг олди олинган.
XS
SM
MD
LG