Линклар

logo-print

Индонезияда террорчилик содир этилди


Индонезия пойтахти Жакартадаги иккита хашаматли меҳмонхонада 17 июл куни амалга оширилган ҳужумда худкуш экани тахмин қилинган икки шахс билан саккиз одам нобуд бўлди.

Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлардан тўрт нафари хорижлик эканини билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, портлаш оқибатида икки австралиялик, бир янги зелландиялик, бир сингапурлик ва бир нафар Индонезия фуқароси ўлган.

АҚШ президенти Барак Обама Жакартадаги ҳужумни кескин қоралади. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Индонезия ҳукумати ҳужум учун масъул бўлган шахсларни топиб, жавобгарликка тортишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG