Линклар

Афғонистонда АҚШ самолёти ерга қулади


Афғонистон шарқида АҚШ кучларининг F15E русумидаги учқичи ерга қулади.

АҚШ кучлари матбуот вакили Грег Жулиан 18 июл куни эрталаб содир бўлган ҳалокат оқибатида икки учувчи нобуд бўлганини айтди.

Учқич душман томонидан уриб туширилгани тахмин қилинаётгани йўқ. АҚШ ҳаво кучлари расмийларига кўра, ҳалокат юз берган пайтда учқич коалиция кучлари операциясини амалга ошираётган бўлган.

Афғонистонда бир неча йилдан бери бирорта учқич ерга қуламаган эди.
XS
SM
MD
LG