Линклар

logo-print

Покистонда Толибон лагери йўқ қилинди


18 июл куни эрталаб Покистон армияси учқичлари қабилалар яшайдиган вилоятда Толибонга қарши объектларни бомбардимон қилди.

Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида покистонлик толиблар раҳбари Байтуллоҳ Маҳсуднинг тўққиз сафдоши ўлган.

Покистон ҳарбийлари Ўракзай минтақасида ҳаводан уюштирилган ҳужум оқибатида жангарилар тайёрлайдиган икки лагер йўқ қилинганини билдирди.

Бу лагерлар Маҳсуднинг ўринбосари Ҳакимуллоҳ томонидан бошқарилгани айтилмоқда. Ҳужум уюштирилган пайтда Ҳакимуллоҳнинг лагерда бўлгани ёки бўлмагани маълум эмас
XS
SM
MD
LG