Линклар

logo-print

Тавилдара: вазият жиддий

  • Гулнора Равшан

Тавилдарадаги вазият кескинлашаётганидан мамлакатдаги сиёсий партиялар ташвиш билдирмоқдалар.

Тавилдарадаги вазият кескинлашаётганидан мамлакатдаги сиёсий партиялар ташвиш билдирмоқдалар.

Тожикистон шарқида вазият тобора кескинлашаётганидан ташвиш билдирган Ислом уйғониш партияси ўз аъзоларини турли гуруҳлар таъсирига берилмасликка чақириб, баёнот тарқатди.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси масъуллари республика бўйлаб 32 мингдан ортиқ аъзосига расмий баёнот билан мурожат қилди ва уларни мамлакат тинчлиги ҳамда миллий манфаатини ўз манфаатидан устун қўйишга чақирди.

Партия фаоли Ҳикматулло Сайфуллозоданинг таъкидлашича, нафақат Тожикистон шарқидаги бугунги вазият, балки глобал иқтисодий бўҳроннинг бу мамлакат ва унга чегарадош Афғонистон, Покистон ҳамда қўшни давлатларга салбий таъсири Ислом уйғониш партияси масъулларини тезлик билан сиёсий кенгаш йиғилишини ўтказишга, ўз сиёсий хулосасини билдиришига туртки бўлган.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси ҳукуматни республикада мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш борасида огоҳлантирди.

- Тинчлик устуворлиги учун хизмат қиладиган миллий потенциалларга бепарволик ва қолипга солинган қуруқ услубда сиёсат юрғизиш мавжуд муаммоларни ҳал этмаслик баробарида уларни янада чигаллаштиради.

Мамалакатда мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муамолар, ишсизлик, корупциянинг тобора илдиз отиб бориши, фуқаролар диний эркинлигини чекланиши ва шунга ўхшаш бошқа бир қатор муаммолардан маълум гуруҳлар мамлакатдаги тинчликни издан чиқариш мақсадида фойдаланиши табиий, - дейди Ҳикматулло Сайфулозода.

Бироқ Тавилдарадаги вазият ва Мирзо Зиёевнинг ўлимидан сўнг ҳам мамлакатдаги бошқа сиёсий партиялар сукут сақлашни афзал билмоқда.

Тожикистон Демократк партияси расмийси Раҳматулло Валиев бунинг сабабини ҳукумат тегишли идоралари ҳамда тожик матбуотининг мамлакат шарқидаги вазъиятга доир хабарлари шаффоф эмаслигида деб билади.

- Шу кунларда Тавилдарада нималар кечаётгани аҳолининг аксарият қисмига номаълум.

Давлат телевиденияси ва радиолари тарқатаётган хабарлар оддий одамлар ҳамда сиёсий доира вакиллари орасида туғилаётган саволларга жавоб бера олмайди.

Шуни инобатга олган ҳолда партиямиз бирор хил расмий баёнот тарқатишдан тийилишни афзал билади, - деди Раҳматулло Валиев.

Шу аснода Тожикистон жануби ва шимолидаги аҳоли ҳамда сиёсий доиралар Тавилдарадаги вазиятдан хабарсизликларини ва у ерда рўй берган воқеа-ҳодисаларни фақат интернет орқали, хориж оммавий ахборот воситалари хабарларидан билаётганини таъкидлайди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, биз ҳам иш сафари билан Тавилдара ҳудудида бўлганимизда, Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳар бир йўловчидан “Сиз журланист эмасмисиз?”дея сўраётгани гувоҳи бўлган эдик. Бу савол бизга ҳам берилган.

Бизни Тавилдарага элитган ҳайдовчимиз бунинг сабабини изоҳлар экан:

- Ҳукумат Тавилдарада асл воқеалар ошкор бўлишидан қўрқади. Шунинг учун ҳам бу ҳудудга журналистлар киришини истамайди,- деган эди.

Шу кунларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳар атрофидаги ҳудудларда паспорт режими йўлга қўйилиб, ҳуқуқ тартибот идорлар ходимлари учун казарма эълон қилинган.

Кузатувчилар бунинг сабабларини Тавилдарадаги вазият тобора ташвишли тус олаётгани билан изоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG