Линклар

Чеченистонда "Мемориал" ёпилди


Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Чеченистондаги бўлими ўз иш фаолиятини тўхтатди.

Ташкилот бу республикадаги фаоли Наталя Эстемирова ўғирлаб кетилгани ва ўлдирилганидан сўнг шундай қарорга келди.

“Эхо Москвы” радиосининг “Мемориал” ташкилоти ижроя қўмитаси аъзоси Александр Черкесовга таяниб хабар қилишича, ташкилотнинг Чеченистондаги бўлими у ердаги бошқа ходимларнинг хавфсизлигини ўйлаб, ёпилган. Аммо бўлим қанча муддатга ёпилгани ҳақида ҳозирча гапирилмаяпти.

Ҳуқуқ фаоллари Эстемированинг ўлимида Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг махсус хизматларини айбламоқда. Шунингдек, улар Кремлни Қодировни қувватлаб, бу жиноятларнинг авж олишига йўл қўйиб бераётганликда ҳам айбламоқда.
XS
SM
MD
LG