Линклар

АҚШ Толибон тарғиботини қоралади


АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий қўмондонлиги америка аскари туширилган видеотасвирни интернетда тарқатгани учун Толибларни қоралади.

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили капитан Жон Сток бу аскардан тарғибот сифатида фойдаланиш халқаро қонунларга зид, деб баёнот берди.

Исми-шарифи ошкор қилинмаётган аскар 30 июн куни Афғонистон шарқидаги ҳарбий базадан чиққанича ғойиб бўлган эди.

Видеотасвирда у кулранг халат кийган ва овқатланаётган ҳолда тасвирланган. У патрулдан ортда қолиб кетган пайтида қўлга олинганини сўзлаган.

28 дақиқалик тасвир давомида аксар уни қўлга олганлар томонидан инглиз тилида интервью қилинган. У Афғонистонда бораётган уруш, Ислом дини ва АҚШ аскарларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги саволларга жавоб берган.
XS
SM
MD
LG