Линклар

Индонезияда ҳудкуш шахси аниқланди


Индонезия полицияси Жакарта шаҳридаги меҳмонхоналарни портлатган икки ҳудкушдан бирининг шахси аниқланганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Жакарта шаҳридаги меҳмонхона портлатилган эди.

Шаҳар полицияси матбуот вакили Нанан Соекарна ҳозирча ҳудкуш шахси ошкор қилинмаслигини айтди. Унга кўра, яна бир ҳудкуш шахсини аниқлаш устида иш бормоқда.

Шунингдек, полиция расмийси: “Ҳудкушлар “Ал-Қоида”га алоқаси бўлган “Жамааҳ Исламияҳ” гуруҳининг аъзолари бўлган”, деб таъкидлади.

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтган ҳафтада содир бўлган портлашда икки ҳудкушни қўшиб, жами 8 киши ўлган эди.
XS
SM
MD
LG