Линклар

logo-print

Гейтс: АҚШ бир йил ичида ғалаба қозона олмайди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги ҳарбийлар кейинги ёзга қадар ўз олдига қўйган миссия йўлида илгарилашни намойиш қилиши шарт, деб таъкидлади.

АҚШ расмийсига кўра, жамоатчилик орасида бу ҳарбий низо енгиб бўлмас низо, деган тасаввур кучаймаслиги учун шундай қилиниши лозим.

“Лос-Анжелес Таймс” газетасига сўзлаган Гейтс бу давлатда Толиблар устидан ғалаба қозониш “узоқ муддатли истиқболдир ва АҚШ бу урушда бир йил ичида ғалаба қозона олмайди”, деди.

Роберт Гейтсга кўра, АҚШ ҳарбийлари мамлакатдаги мураккаб вазиятни энг камида келгуси бир йил ичида ўзгартиришга эришиши лозим, акс ҳолда ҳарбийлар жамоатчилик қувватловини бой бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG