Линклар

Байден: "Украина ва Грузия учун НАТО эшиклари очиқ"


АҚШ вице президенти Жозеф Байден Украина ва Грузияга сафарга отланмоқда.

Вице президент сафари Вашингтон ва Москва алоқаларининг ривожлануви АҚШнинг Украина ҳамда Грузия билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деган хавотирлар кучайётган паллада амалга оширилмоқда.

Жозеф Байден сафари давомида икки собиқ совет давлати ўз суверенлигини сақлаш йўлида АҚШ қувватловига ишониши мумкинлигини яна бир карра таъкидламоқчи.

Бу икки давлат ҳозирда Россия босимидан қутулиш ҳамда НАТОга аъзо бўлишга интилмоқда.

АҚШ вице президенти Жозеф Байденнинг матбуот вакилига кўра, Москванинг қаршилигига қарамасдан Украина ва Грузия учун НАТО эшиклари ҳамиша очиқ.
XS
SM
MD
LG