Линклар

logo-print

Афғонистонда вертолёт қулади


Афғонистонда йўловчи ташувчи вертолёт қулаб тушиб, 16 киши қурбон бўлди.

НАТО матбуот вакилига кўра, вертолёт Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида жойлашган НАТО ҳарбий базаси ёнида ҳалокатга учраган.

Россия федерал ҳаво транспорти агентлигининг “Интерфакс” га маълум қилишича, бу Россияда ишлаб чиқарилган “Ми-8” русумидаги вертолёт бўлган ва ҳавога кўтарилаётган пайтда ҳалокатга учраган.

Ҳозирча ўлганларнинг шахси ва миллати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳарбий бўлмаган шахслар экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG