Линклар

Алматида уйғурлар намойиши бўлиб ўтди


Минглаб этник уйғурлар Урумчидаги воқеаларга норозилик тариқасида Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида намойишга чиқди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, намойишчилар сони 5 мингга яқин. Улар орасида Урумчида ўлдирилган уйғурлар хотирасига мотам сифатида бошига оқ рўмол ўраган аёллар ҳам кўпчилик.

Намойишчилар қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаган. Баъзи намойишчилар қўлларида уйғур миллати мустақиллиги рамзи бўлган оқ рангдаги ярим ой тасвири туширилган ҳаво ранг байроқни тутиб олган.

Хитойнинг, асосан, уйғурлар яшайдиган Шинжон Уйғур мухтор минтақаси маркази бўлган Урумчи шаҳридаги ҳунрезликлар 5 июл куни содир бўлган эди. Бу зўравонликларда 196 одам ўлдирилгани, 1 минг 600 дан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG