Линклар

Эрон собиқ президенти дин пешволари билан учрашади


Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний бугун Машҳад шаҳрида мамлакатнинг кўзга кўринган дин пешволари билан музокаралар ўтказади.

Собиқ президент дин пешволари билан мамлакатдаги бугунги сиёсий вазиятни муҳокама қилмоқчи.

Рафсанжонийнинг жума кунги ибодат чоғида Теҳрон университетида қилган нутқи Эрон сиёсий доиралари ўртасида анчагина баҳсларга сабаб бўлди. Рафсанжоний ўз нутқи чоғида халқ рухсатисиз мамлакатда исломий бошқарув жорий этилиши мумкин эмас, деб таъкидлаган эди.

Бу эса мамлакат дин пешволари томонидан Эрон сиёсий тизимини танқид қилиш, дея талқин қилинган. Пешволар Рафсанжонийни жума намозидан Мирҳусайн Мусавий тарафдорларини қувватлаш йўлида фойдаланганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG