Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод қарори норозиликка сабаб бўлмоқда


Эрон жамоатчилиги президент Аҳмадийнажод мамлакат вице президенти этиб ўзининг яқин сафдошини тайинлаганига эътироз билдирмоқда.

Аҳмадийнажот ўз маслакдоши Исфандиёр Машоийни Эроннинг вице президенти этиб тайинлади.

Режим танқидчиси бўлган “Кайҳон” газетаси раҳбари Ҳуссайн Шриатмадорий ўзининг бош мақоласида президентнинг бу қарорини қоралаб ёзди. Консерватив дин пешвоси Аҳмад Ҳотамий ҳам бу қарорни “номувофиқ”, деб баҳолади.

Машоий ўтган йили “Эрон Исроил халқининг дўстидир”, дегани учун мамлакатда кескин танқидга учраган эди.

Айни пайтида президент Аҳмадийнажод билан қариндошчилик алоқалари ҳам унинг вице президент этиб тайинланишига нисбатан норозиликни кучайтирмоқда.

Машоийнинг қизи Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг келинидир.
XS
SM
MD
LG