Линклар

logo-print

Москвада Тоғли Қорабоғ муаммоси муҳокама қилинди


Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходко Озарбайжон, Арманистон ва Россия президентларининг Тоғли Қорабоғ низосини барқарорлаштириш йўлидаги учрашуви амалий бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Президентлар Илҳом Алиев, Серж Саркисян ва Димитрий Медведовлар ўртасидаги уч томонлама музокаралар шанба куни Москва шаҳрида бўлиб ўтди.

Ҳафта аввалида қилган чиқишида президент Алиев Тоғли Қорабоғга ваколати кенгайтирилган мухторият мақомини беришга тайёр экани, аммо, бу ўлканинг мустақиллигига Озарбайжон рози эмаслигини таъкидлаган эди.

1990 йиллар бошларида бу ҳудуддаги қуролли низо оқибатида 10 минглаб одам қурбон бўлган, жароҳатланган ва қочқинликка юз тутган.
XS
SM
MD
LG