Линклар

Эронда Британия элчихонаси ходими озод этилди


Эронда мухолифат норозилик чиқишларига алоқадорликда айбланиб, яқинда хибс этилган Британия элчихонасининг маҳаллий ходими Ҳусайн Рассам гаров эвазига озод этилди.

Рассамнинг озод этилиши учун 100 минг доллар гаровга қўйилган. Бу ҳақда унинг ҳимоячиси маълум қилди.

Британия элчихонаси сиёсий таҳлилчиси Ҳусайн Рассам ва элчихонанинг яна саккиз маҳаллий ходими 27 июн куни хибсга олинган, аммо кейинчалик улар озод этилди, аммо Рассам шу пайтгача хибсда ушлаб турилаётган эди.

Британия ҳукумати элчихона ходимларининг Эрондаги мухолифат норозилик намойишларига алоқадорлиги ҳақидаги Теҳрон ҳукумати айбловини рад этган.
XS
SM
MD
LG