Линклар

Ирландия расмийлари Гуантанамо ўзбеклари билан учрашади


Ирландия Адлия вазирлиги расмийларидан иборат ҳайъатнинг ушбу ҳафта Гуантанамо қамоқхонасига бориши ва у ерда икки ўзбек маҳбуси билан учрашиши кутилаяпти.

"The Irish times" газетасининг ёзишича, ушбу ташриф Гуантанамонинг икки ўзбек маҳбусига Ирландиядан бошпана бериш мақсадида амалга ошмоқда.

Ирландиядан бошпана олиши кутилаётган ўзбек маҳбусларидан бири 31 яшар Ойбек Жабборовдир.

Нуфузли "Халқаро Амнистия" инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида туғилган Ойбек Жаббаровга бошпана беришга Ирландия ҳукуматини ундаб келган.

2008 йилиёқ АҚШ ҳукумати Жабборовни озод қилиш ҳақида қарор чиқарган, унинг айбсизлиги ва террорчилик фаолиятида иштирок этмаганлигига ишонч ҳосил қилган эди.

Гуантанамода ҳаммаси бўлиб тўрт нафар ўзбек бор.
XS
SM
MD
LG